• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Бировни деб гап эшитишни хоҳламайман». Шоҳрух рэпер ижодидаги танаффус сабаби, шоу-бизнеснинг «бузилиб кетгани» ва дуэтдошлари ҳақида

    Рэп йўналишидаги қўшиқлари билан танилган хонанда Шоҳрух сўнгги бир йилдан бери асосан дуэтлардаги иштироки билан ижодга қайтаётганини билдирди. Журналист Феруз Муҳаммад рэпер билан учрашиб, унинг ижодий танаффуси сабаблари, режалари ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида суҳбат уюштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ижодий танаффусингизни ҳар ким ҳар хил баҳолади. «Катта бизнеси касодга учраб, клиплар олдира олмагани учун кўринмай кетди, чунки ҳар доим қиммат клип суратга олдирарди», деган гаплар ҳам бўлди.— Ўзим ҳам ўзим ҳақимда турли гапларни эшитдим. Мусиқа мен учун ҳамиша хобби бўлган, буни ҳамма билади. Хоббини четга суриб қўйишимнинг сабаби, аввал иқтисод, кейин ҳуқуқшунослик йўналишида ўқиш билан банд бўлдим. Кейин оилали бўлдим, кўп вақтимни шахсий ҳаётга бағишладим. Энди ижодга кўпроқ вақт ажрата олсам керак.

    — Илк концертингизни 20 ёшлик вақтингизда, «Истиқлол» санъат саройида тўрт кун давомида тақдим этгансиз. «Истиқлол»да яна концерт бериш режангиз борлиги ҳақида гап-сўзлар эшитдик. Ижодий танаффусдан сўнг бирдан концерт бериш катта таваккал эмасми? Бугун кўплаб санъаткорлар икки кунлик концерт учун ҳам зални базўр тўлдирмоқда.— Сабаби кўплаб санъаткорлар бир-иккита клип чиқариб, концерт беряпти. Меҳнатдан, ҳаракат ва харажатдан қочмоқда. Мен 2006 ва 2007 йилларда тўрт кундан икки марта концерт берган вақтим деярли барча қўшиқларим хит даражасига чиққан эди. Теле- ва радиоэфирда клипларим, қўшиқларим мунтазам айланарди. Яна концерт берадиган бўлсам, ўша даврдаги ҳаракатимга қайтишим керак бўлади. Агар 2006—2007 йиллардаги каби ҳаракат қилсам, бемалол концерт беришим мумкин. Таклифлар жуда кўп, аммо менга маъқул таклиф чиқмаяпти. Ижодий танаффусда бўлган вақтим, 6—7 йил ичида шоу-бизнес анча ўзгарибди. Агар бир қарорга келсам, буни ОАВ орқали маълум қиламан.

    — Сизни «Ўзбек рэп қироли», дейишади. Аммо биз рэп йўналишида ижод қиладиган қўшиқчилар жуда кам, танийдиганларимиз ҳам бармоқ билан санарли даражада. Рақобатчиларингиз ҳам Сиз бор вақтда бир кўриниб, ижодингиз сустлашганида йўқ бўлиб қолади. Ижодий турғунликнинг сабаби рақобатчиларингиз камлиги ёки деярли йўқлигидадир?— Мен ҳар доим ўзим учун мусиқа яратганман, рақобат ҳақида ўйламаганман. Менимча, бу саволни: «Нега рақобат ярата олмаяпсан?», деб шу йўналишда ижод қилиб юрган бошқа қўшиқчиларга берганингиз маъқул.

    — Энг севимли хонандаларингиз Шерали Жўраев ва Севара Назархон экан.— Бир вақтлар ҳақиқатан ҳам бу санъаткорларни кўп эшитардим. Ҳозир умуман қўшиқ эшитмай қўйганман. Мусиқа эшитгани вақт ҳам бўлмаяпти.

    — Ижодга қайтганингиздан сўнг Шаҳзода, Манзура, Далер билан дуэт қўшиқлар куйладингиз. Дуэт учун таклифлар кимдан чиқди?— Мен ҳеч қачон ҳеч кимга таклиф билан чиқмаганман. Мен рейтинг ҳақида умуман ўйламайман. Менда: «Бу санъаткор билан дуэт куйласам, рейтингим ошар эди», деган ўй-фикр йўқ. Ҳеч қачон бировнинг кучига ишонмайман. Шу кунгача ким билан дуэт куйлаган бўлсам, барчасида таклиф улардан бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ўз навбатида, Шаҳзода ва Манзура қандайдир рейтингни ўйлаб мен билан дуэт куйлаган, деб ҳам ўйламайман, чунки улар доимий изланишдаги ижодкор. Улар янгилик бўлсин деб, қўшиқларида рэп бўлишини хоҳлаган. Мен билан фақат рейтингни ўйлаб дуэт айтган санъаткорлар ҳам бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Шаҳзода билан бирга куйланган «Кет» номли қўшиқ клипи ажойиб чиққан. Клипда бугунги кундаги энг қиммат актёр дея эътироф этилаётган Улуғбек Қодиров ҳам суратга тушган. Клип учун анча-мунча маблағ сарфланган бўлса керак. Харажат кимнинг бўйнига тушди?— Шаҳзода мен билан кўришиб, «Кет» қўшиғи мазмуни билан ўртоқлашди ва уни биргаликда ижро этишни таклиф қилди. Қўшиқ ёққани учун рози бўлдим. Иш бошланишидан аввал: «Студияга келиб, қўшиқ айтиб кетсангиз бўлди, ортиқча безовта қилмаймиз», дейишди. Қўшиқнинг тугалланган вариантини ҳам с’ёмкага борганимда эшитганман. Суратга олиш ишлари ярим соат давом этган — клип қандай бўлади, сценарийси қанақа, унда кимлар рол ўйнайди — булардан хабарим йўқ эди, ҳатто Улуғбек Қодиров клипда ўйнашини билмаганман ҳам. Шаҳзода ўз ишига масъулият билан ёндошади, ҳар бир ишни юқори савияда ташкил этади, шунинг учун ҳам унга ишонганман.

    — Ота-онангиз, укаларингиз билан бирга яшайсизми?— Мен улардан алоҳида яшайман

    — «Лицензиямни олиб қўйишмаган», дея ижтимоий тармоқларга жойлаган суратларингиз шов-шув бўлди. Шундай қилишингизга нима сабаб бўлди?— Маълум вақт ижод қилмаганим, мусиқага кам вақт ажратганим учун одамлар орасида: «Лицензияси олиб қўйилган, шунга кўринмаяпти», деган гаплар тарқалиб кетди. Жим турсам, бу гапларнинг кети узилмаяпти. Мен билан «Ўзбекнаво» ўртасида ҳеч қачон низо чиқмаган, «Ўзбекнаво» билан имзоланган шартномани ҳеч қачон бузмаганман. Бу ҳақда «Ўзбекнаво»дан ҳам сўрашингиз мумкин. Бу гапларга чек қўйиш учун лицензияларимнинг суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирдим. Шундан сўнг одамларнинг гап-сўзи ҳам тинди.

    — Далер билан бирга куйланган «Эшит» номли қўшиғингизда «шоу-бизнес бугун аниқ бузилиб кетди», деган жумлаларни қўллагансиз. Бу билан нима демоқчи бўлгансиз?— Фақат тўй учун ижод қилиш, ижоддан мақсад фақат пул эканлиги, концертга одам йиға олмаслик каби ҳолатларни назарда тутганман. Бундан ташқари, интернет ривожланиб кетганидан сўнг баъзи санъаткорлар ўзининг беҳаё, одобсиз хатти-ҳаракатларини видео кўринишида тарқатиб юбораётганини ҳам. Уларнинг бундай номақбул ишлари одамлар орасида: «Ҳамма санъаткорлар шунақа экан», деган хато фикр уйғотиши мумкин. Бу қўшиқдан мақсад — баъзилар ўзи учун хулоса чиқарсин, ўзини тутиб олсин. Шахсан мен биров сабаб ҳар хил ёқимсиз гап эшитишни хоҳламайман. Нима бўлганда ҳам, санъаткорлар эҳтиёт бўлиши керак, деб ҳисоблайман.

    — Шу қўшиқда: «Instagram’сиз ҳеч кимнинг иши юрмас, ўқувчиларни сотиб олмайман, керакмас» деган мисра ҳам бор.— Ўзини яхши кўрадиган, кибри баланд одамлар жуда кўп. Баъзи бир санъаткорлар бошқалардан баланд туриш учун сохта Instagram фойдаланувчиларни сотиб олишяпти. Бундай ҳолат нафақат шоу-бизнес, балки бошқа соҳа вакилларида ҳам кўп учрайди. Лекин шоу-бизнес вакилларининг 50 фоизи ўз ўқувчиларини сотиб олган. Сотиб олинганида, 100—200 минг ўқувчи бир кунда пайдо бўлиб қолади. Бундай сохта ўқувчиларни сотиб олиш учун одам камида касал бўлиши керак. Гапимга ишонмасангиз, ўша саҳифаларга кириб кўриб — ўқувчилари орасида нафақат ўзбекистонлик ўқувчиларни, балки чет элча исмлар билан очилган роботлар, ишламайдиган сохта аккаунтларни ҳам топасиз.

    — Сиз Instagram’да ўқийдиганлар рўйхатида шоу-бизнеснинг деярли барча вакиллари бор. Қанча вақтингиз кузатувга кетади?— Бир кунда ярим соатдан ортиқ вақт сарфламайман. Уйи, машинасини реклама қилаётганларга эътибор ҳам бермайман. Тановул қилаётган таомининг расмини қўйганларни ўқувчиларим рўйхатидан ўчириб ташлайман. Шоу-бизнес вакиллари жойлаштирган яхши янгиликларни кузатиб бораман.

    — Бир ёшлик ўғлингиз Исломнинг ҳам Instagram’да ўз саҳифаси бор. Ўғлингизни суратларини жойлаб, уни доимий юритасиз. Бу иш бир томондан яхши — эртага улғайганида болаликдаги расмларини кўриб хурсанд бўлади. Аммо, аксарият одамлар «кўз тегади», деб боласини омма эътиборидан олиб қочади.— Бу замон талаби, ҳозир бутун дунёда baby profile тушунчаси бор. Бизга ҳам бу нарса барибир кириб келади. Бу ишда биринчи бўлдим, тез орада бошқалар ҳам шундай қилади. Шахсан ўзимни болаликдаги суратларим деярли йўқ. Мақсадим — фарзандимнинг электрон фотоальбомини яратиш. У ерда кўз тегиши мумкин бўлган ҳеч нарса йўқ, оддий суратлар жамланмаси, холос. Кўз тегишига келсак, бу нарса бор. Лекин ҳаммаси Худодан — эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Масалан, Instagram’нинг ўзи йўқолиб кетиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Беҳаёт» деб номланган клип ва қўшиғингиздаги «беҳаёт» деган сўзга ё мен тушунмадим, ёки ҳақиқатан ҳам бундайсўз йўқ. Клипни кўриб тушунганим: беҳаёт — «ҳаёти тугади», «ўлди» дегани, шундайми?— Қўшиқларимдаги кўп сўзлар ҳақиқатан ҳам луғатимизда мавжуд эмас. Сизга қандай тушунтирсам экан? Мисол учун, Эминемни Америкада янги инглиз тилини ўйлаб топган одам, дейишади. Бизда ҳам шу янгилик, масалан, рэп воситасида синаб кўрилади.

    — Бу танқидларга сабаб бўлмаганми?— Танқид қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, чунки бу ижод. Қачонлардир Интернет, Instagram сўзлари ҳам муомалада бўлмаган-ку. Мақсад луғатга янги сўз киритиш эмас, балки ўзим учун қўшиқ яратиш. Ўзимча сўз ўйлаб топиб, кимларгадир буни уқтириш эмас, бу шунчаки тажриба, ким хоҳласа бу сўздан фойдаланади, бўлмаса йўқ.

    — Сиз билан суҳбатлашишдан олдин сиз ҳақингизда кўплардан фикр сўрадим, улар: «Шоҳрух кибрли, кеккайган, жиззакироқ», дея таъриф берган эди. Суҳбатимиз сўнгида уларнинг тарифи нотўғри экан, деган хулосага келдим.— У одамлар мени яқиндан билмаса керак. Бир инсонни яқиндан билмагунимгача у билан яхши алоқа ўрната олмайман. Чунки ҳар хил одам бор, биров ҳақида тугал хулоса айтиш учун уни яқиндан билиш керак, деб ўйлайман. Биров ҳақида «у кибрли, ўзини катта олади, кеккайган» дейдиганларнинг ўзида кўпинча шундай салбий тарафлар бўлади.

    Феруз Муҳаммад,«Дарё» учун махсус

    11.04.2016, 15:40   Изоҳ (0)   12315
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Обид Асомов «оши киносидек мазали» устоз киноижодкор ва «худойи фильм»нинг режиссёри ҳақида

    11.04.2016, 14:23

    Самарқандлик Далер Шавкатов Испанияда ўтказилган Dancing Catalonia танлови ғолиби бўлди

    11.04.2016, 13:09

    Актриса Раъно Ярашева қизи ва ўзига гўзаллик салони очди

    11.04.2016, 11:55

    Шаҳнозабонунинг оила аъзолари «унинг жанозасига эстрада вакилларидан деярли ҳеч ким келмади» деб айтган хонанда Манзурага эътироз билдирди

    11.04.2016, 11:46

    Актёр Улуғбек Қодиров тўйларда қўшиқ айтишни бошлади

    10.04.2016, 19:00

    Дилноза Кубаева: Голливуддан тушадиган таклиф менталитетимизга зид бўлса, ўйлаб ўтирмай рад этаман

    10.04.2016, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.