Актриса Дилноза Кубаева «Бекажон» газетасига берган интервьюсида ўғли Муҳаммадамин ҳақида сўзлаб берди.
«Ўғлим Муҳаммадамин биринчи синфни тамомлаяпти. Мусиқа ва санъат мактабида ўқийди. Унинг эшитиш қобилияти кучли. Шу боис, пойдеворини мусиқа, санъат билан мустаҳкам қилишни истадим», — дейди актриса.
«Созларни чалишга ҳам қизиқиши бор. Келажакда санъат соҳасини танласа ҳам, қаршилигим йўқ. Энг қизиғи, ўғлим ўзимга ўхшаган чапақай. Фақат овқатланишда ўнг қўлни ишлатишга ўргатяпман», — дея қўшимча қилди Дилноза Кубаева.
Изоҳ (0)