Ўзбекистонда «Юлдузча» болалар вокал телетанлови ишга туширилмоқда. Лойиҳа сайтида хабар берилишича, танлов «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ёшлар ташаббуслари маркази, ЎзМТРК, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Танловдан кўзланган мақсад иштирокчиларнинг мумтоз, миллий, фолклор ва эстрада мусиқаси йўналишларидаги вокал ижро маҳоратини ошириш, ёш вокалчиларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли болаларни излаб топиш, ижодкор ёшлар билан ишлашнинг ташкилий жиҳатларини такомиллаштиришдир.
Танлов учта — анъанавий қўшиқчилик, академик қўшиқчилик ва эстрада қўшиқчилиги йўналишида ўтказилади. Унда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мумкин. Танловнинг финал босқичида миллий эстрада юлдузлари иштироки кўзда тутилган.
Телетанловда иштирок этиш учун аризани унинг сайтида топшириш мумкин.
Изоҳ (0)