Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Иқтисодиёт факультети ҳамда Магистратура бўлими томонидан «Карьера куни» ахборот-таништирув тадбири ўтказилди.
Тадбирда Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзбекэнерго», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Туронбанк», «Алоқабанк», «Ўзагросуғурта», ALSKOM, «Имкон Плюс», NEXT савдо-кўнгилочар мажмуаси, Anglesey Food, «Korzinka.uz», Redtag, CityTaxy, Pepsi Uzbekistan, «Планета мастеров», LG каби ташкилот ва муассасалар, компаниялар иштирок этди.
Мазкур «Иш ўринлари ярмаркаси» ни ўтказишдан мақсад қуйидагилардан иборат:- битирувчиларни иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан таништириш, шунингдек, уларга меҳнат бозори, мутахассисларга эҳтиёж, корхона ва ташкилотларда ишга жойлашиш имкониятлари, мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериш;
- битирувчиларнинг махсус, касбий ва малакавий билимлари, қобилият ҳамда малакалари тўғрисидаги маълумотларни иш берувчиларга тақдим этиш;
- иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасида интеграцион алоқалар ўрнатиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш, битирувчиларни касбга йўналтириш, ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича шартномалар тузиш;
- иш берувчи корхона ва ташкилотларда битирувчиларнинг малакавий амалиёт, стажировкаларини ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Иқтисодиёт факультетида бакалавриатнинг 5 та таълим йўналиши ҳамда магистратура бўлимида 19 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)