Нигерия соҳиллари яқинида бугун, 11 апрель куни денгиз қароқчилари «М/Т Puli» танкери экипажи аъзолари орасидан олти нафар туркиялик денгизчини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Кемага эгалик қилувчи компания вакиллари маълум қилишича, туркларнинг қаерда эканлиги номаълум, аммо уларнинг жабр кўрмагани таъкидланмоқда. Кеманинг ўзи бортда қолган экипаж аъзолари томонидан энг яқин портга етказилган. Ўғирланганлар орасида кема капитани ҳам бор.
Баъзи маълумотларга кўра, компания вакиллари қароқчилар билан музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)