Лондон фонд биржасидаги савдолар чоғида «Роснефть» давлат компанияси капитализацияси (51,08 миллиард доллар) тарихда биринчи марта «Газпром» давлат компанияси капитализацияси (50,9 миллиард доллар)ни ортда қолдирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Шунга ўхшаш вазият Москва биржасида ҳам қайд этилди. Савдолар чоғида «Роснефть» капитализацияси 3,468 триллион рублга, «Газпром»ники эса 3,45 триллион рублга етди.
Савдолар давомида «Роснефть» акциялари 327,05 рублга етди ва шу тариқа, 22 март куни қайд этилган бундан аввалги тарихий максимумни янгилади.
Акцияларнинг ўсиши нефть нархи 2015 йил декабридан буён максимумгача тушиб кетгани билан боғлиқдир.
Изоҳ (0)