Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида саккиз киши нобуд бўлди, 40 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Умар Звакнинг маълум қилишича, ҳодиса эрталаб 8:00 атрофида рўй берган. Ўлган ва яраланганлар орасида аёллар ҳамда болалар бор. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)