Ўзини ёнаётган ўрмон фонида видеога олган АҚШ фуқароси 8 апрель, жума куни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва 60 миллион доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Олдинроқ бунга алоқадорлигини инкор этиб келган 37 ёшли Уэйн Аллен Хантсмэн Калифорнияда 2014 йилда рўй берган энг кучли ёнғинлардан бирини келтириб чиқарган ўт қўйишдаги айбини тан олди.
Хантсмэн ўзини алангалаётган икки гулхан фонида видеога олган ва уни ўт қўйилган жой яқинида автомобилида олиб кетган ҳайдовчига кўрсатган. Ҳайдовчи видеони сақлаб қолган ва кейинчалик полицияга берган. Орадан бир неча кун ўтиб, Хантсмэн ҳибсга олинган.
Ёнғин Калифорниядаги салкам 100 минг акр ўрмон ва камида 12 та турар-жойни йўқ қилган, минглаб фуқаро хавфсиз жойга кўчирилганди. Уни ўчириш учун 27 кун керак бўлган.
https://youtu.be/WvLGfpaoChI
Изоҳ (0)