АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон Вайоминг штатидаги дастлабки сайловларда Вермонт штатидан сенатор Бёрни Сандерсга ютқазмоқда, деб ёзади «РБК» NBC телекомпаниясига таяниб.
Сандерс овозларнинг 56 фоизини, Клинтон — 44 фоизини тўплади. Айни пайтда бюллетенларнинг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилган.
Вайомингда номзодлар 14 делегат овози учун кураш олиб борган. Аммо ушбу ғалаба сайловолди пойганинг боришига таъсир қилмайди, чунки Вайоминг штатлар ичида энг кам делегатлар сонини таклиф этади.
Ҳозирги пайтда Клинтон 1286, Сандерс эса 1037 сайловчининг овозига эга. Таъкидланишича, Сандерснинг ғалабаси Нью-Йоркдаги праймериз арафасида сайловчилар кайфиятига таъсир қилиши мумкин.
Висконсиндаги праймеризда ҳам Клинтон Сандерсга ютқазиб қўйган эди. Ўшанда сенатор овозларнинг 50 фоиздан ортиғини тўплаб, Клинтонни 9 фоизга ортда қолдирган эди.
Изоҳ (0)