«Еттилик» мамлакатлари ташқи сиёсий муассасалари раҳбарлари, Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайердан ташқари, 10 апрель, якшанба куни Хиросимада учрашди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Германия ТИВ раҳбари Хитойдан Хиросимага ўзининг ҳукумат самолётидаги носозлик туфайли етиб кела олмади. Япония ТИВ Штайнмайер «еттилик» ташқи ишлар вазирларининг учрашуви доирасидаги барча расмий тадбирларни ўтказиб юборишини эълон қилиб бўлди.
Томонлар терроризмга қарши кураш, кемалар қатнови хавфсизлиги ва ядровий қуролсизланиш масалаларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, «еттилик» ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқ ва Украинадаги вазиятга эътибор қаратади.
Изоҳ (0)