Россиянинг Псков вилоятидаги Велье кўли музлигига Космонавтика куни муносабати билан Юрий Гагариннинг 500×500 метрлик портретини чизишди, деб ёзади TJournal.
Тасвирни икки киши белкурак ва замонавий навигация ускуналари ёрдамида «чизди», бунинг учун уларга бир кун вақт керак бўлди.
Портрет Гагарин парвозининг шу йил нишонланадиган 55 йиллигига аталган сайтга жойланади. Аммо ушбу тасвир айнан қачон ва ким томонидан яратилганига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)