9 апрель, шанбага ўтар кечаси Бразилия жанубидаги Парана штатида автобус билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасида ўн киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Globo телеканали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса талончиликка уриниш сабабли рўй берган. Омон қолган йўловчиларнинг билдиришича, ҳалокатдан бир неча сония аввал автобус ёнида кетаётган машинадан бир неча ўқ узилган. Талончилардан қутулиб қолишга ҳаракат қилган ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмаган ва дарахтга урилган. Тўққиз киши воқеа жойида ўлган, яна бир киши касалхонада вафот этган.
Автобус Бразилиянинг Сан-Паулу штатидан Парагвайга кетаётган бўлгани билдирилган.
Изоҳ (0)