Оксфорд шаҳрида буюк британиялик таниқли тарихчи, коллекционер ва санъат асарлари олди-сотдиси билан шуғулланган арт-дилер Адриан Гринвуд ўлдириб кетилди. Полициянинг маълум қилишича, фаррош аёл олимнинг кўплаб пичоқланиш излари бўлган жасадига унга тегишли бўлган тўрт қаватли уйда дуч келган, дея хабар беради «ТАСС».
«Уйга кираверишда муштлашув бўлгани тахмин қилинмоқда. Экпертиза Гринвуд шафқатсиз ва узоқ давом этган ҳужум туфайли ўлганини кўрсатмоқда. Ҳужум қилган кимсада жароҳат излари қолган бўлиши мумкин», — дея таъкидлаган Тэмз-вэлли округи полицияси ўта оғир жиноятлар бўлинмаси бошлиғи Крис Уорд.
Мазкур баёнотдан сўнг кўп ўтмай полиция 42 ёшли олимни ўлдирганликда гумон қилинаётган 26 ёшли эркак қўлга олинганини маълум қилди.
Изоҳ (0)