Футбол бўйича Англия Премьер-лигасида 33-турнинг яна 1 та ўйини ўз якунига етди.
Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган «Сандерленд» ўз майдонида «Лестер»дан 0:2 ҳисобида енгилди. 32 та ўйинда 27 очко ишлаган «Сандерленд» 20 та клуб орасида ўн саккизинчи бўлиб турибди.
Қайд этиш керак, «Лестер» сўнгги беш турни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаганди. Бу сафар Жейми Варди 95-дақиқадаги голи билан «Лестер»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
«Сандерленд»га қарши ўйинда «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги голлари сонини 21 тага етказиб олди. У 22 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилаётган Ҳарри Кейндан кейин иккинчи бўлиб турибди.
Турнир жадвалида «Лестер» 72 очко билан пешқадам. 32 тадан ўйинда иштирок этган «Тоттенҳэм» 62, «Арсенал» эса 59 очкога эга.
Англия Премьер-лигаси 33-тур беллашувлари 10 апрель, якшанба
Изоҳ (0)