АҚШнинг Техас штатида жойлашган Сан-Антонио-Лакланд авиабазасида ҳарбий хизматчи ўз командирини отиб, кейин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси ҳарбий бошқармадаги манбасига таяниб маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ база раҳбарияти Facebook ижтимоий тармоғида ҳарбий объект ҳудудидаги бинолардан бирида тонгда икки жасаднинг топилганлигини маълум қилган эди.
Округ шериф аппарати вакили Жеймс Кейт журналистларга ҳалок бўлганлардан бири дастлаб ўт очган, кейин ўз жонига қасд қилган одам эканлиги тахмин қилинаётганлигини маълум қилган.
Авиабаза қўмондони бригада генерали Роберт ЛаБрута икки ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади. База ҳудудига кириш ва у ердан чиқиш тақиқланган.
Изоҳ (0)