Америкалик аёл бир неча йил аввал ҳалок бўлган ўғлининг юрак уришини эшитди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Лиза Суонсоннинг 18 ёшли ўғли Леви 2012 йил декабрида автоҳалокатда нобуд бўлганди. Бир неча кундан сўнг унинг юраги кардиомиопатиядан азият чеккан 64 ёшли Терри Хуперга қўйилади.
Шу йил апрель ойида Лиза Небраска штатининг Омаха шаҳридаги тиббиёт марказида Терри билан учрашди ва ўғлининг юраги уришини эшитди. Хупер аёлни Левининг расми туширилган футболкада қарши олди.
«Мамнунлик ва мусибат ҳислари қуршовида қолдим. Ўғлим ёнимда йўқлигидан эзиламан, шу билан бирга, у Террига ёрдам беролганидан хурсанд бўламан», — дейди Лиза Суонсон.
Изоҳ (0)