• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эронда давлат томонидан амалга оширилган қатллар сони икки бараварга ошди — БМТ

    Эронда 2025 йилнинг биринчи ярмида давлат томонидан амалга оширилган қатллар сони 2024 йилга нисбатан 2 бараварга ошди. Бу маълумот БМТ Инсон ҳуқуқлари бошқармаси томонидан тасдиқланди.

    Foto: Fox News
    Фото: Fox News

    Расмий маълумотларга кўра, йил бошидан буён камида 612 нафар одам қатл қилинган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 297 нафарга кўп. Айниқса, озчилик бўлган этник ва диний гуруҳлар ҳануз Эрон ҳукумати томонидан ўлим жазосига энг кўп дучор бўлаётган қатлам бўлиб қолмоқда.

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюркнинг таъкидлашича, айни пайтда камида 48 киши ўлим жазосини кутаётган бўлса, уларнинг 12 нафари яқин орада қатл қилиниши хавфи остида. Ушбу рақамлар эълон қилиниши арафасида — 27 июль куни Эрон ҳукумати мухолиф “Эрон халқ мужоҳидлари ташкилоти” билан алоқадорликда айбланган Беҳруз Эҳсани ва Меҳди Ҳассанийни қатл этганини эълон қилганди.

    Парижда жойлашган Эрон Миллий қаршилик кенгаши етакчиси Марям Ражавий бу қатлни кескин қоралаб, Беҳруз Эҳсанининг сўнгги сўзларини маълум қилди:

    “Биз ҳеч қачон — ҳеч қандай шароитда — бу қонхўр ва жиноятчи режимга бўйин эгмаймиз. Ҳеч қачон камситишга рози бўлмаймиз”.

    Аmnesty International ташкилоти бу қатлларни Эрондаги даҳшатли қатл инқирози фонида ноқонуний равишда амалга оширилган, дея баҳолади. БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, қатл этилганларнинг 40 фоизидан ортиғи гиёҳванд моддалар билан боғлиқ айбловлар асосида судланган. Суд жараёнлари эса кўпинча ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Айбловлар эса “Аллоҳга душманлик қилиш” ёки “Ер юзида бузуқлик тарқатиш” каби умумий ва мавҳум иборалар билан ифодаланган.

    Foto: Fox News
    Фото: Fox News

    Фолкер Тюрк кўплаб суд ишларида адолатли судлов кафолатлари бузилганини ҳамда суд мажлислари эса очиқ ва шаффоф бўлмаганини билдирган. 2024 йилнинг июлида президент лавозимига Масъуд Пезешкиён келганидан сўнг Эрон қатл жазоларини кескин кўпайтирган — 2024 йил давомида камида 975 киши қатл этилган. Бу 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

    БМТ, шунингдек, Теҳрон ўлим жазосини қўллашни кенгайтиришга уринаётганидан огоҳлантирмоқда. Айни пайтда парламентда “жосуслик” тушунчасини қайта таърифловчи янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, чет эл оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш ёки интернет орқали ахборот алмашиш ҳам “душман давлатлар билан ҳамкорлик” деб талқин қилиниши, ва бу учун ҳам ўлим жазоси қўлланиши мумкин. Тюрк ушбу қонунни танқид қилиб, шундай деди:

    “Бу қонун жосуслик бўйича ўлим жазосини қўллаш доирасини кескин кенгайтиради. Ўлим жазоси яшаш ҳуқуқига зид ва инсон шаънига мутлақо мос келмайди”.

    БМТ вакили Эронга мурожаат қилиб, қатл жазосига мораторий жорий этиш ва уни бутунлай бекор қилиш бўйича глобал ҳаракатларга қўшилишга чақирмоқда.

    30 июл, 13:15   Изоҳ (0)   940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#қатл#БМТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.