Россиянинг «Биринчи канал»и бош директори Константин Эрнст, катта эҳтимол билан, Россияга норасмий тарзда келтирилган iPhone SE смартфонидан фойдаланмоқда, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Гап шундаки, Apple’нинг янги смартфони Россияда 5 апрелда сотила бошлади, гаджетни эса канал раҳбарининг қўлида 3 апрелда бўлиб ўтган «Қувноқлар ва зукколар» ўйини чоғида кўришган.
Ўйин видеосидан олинган кадрда у айнан 4 дюймли экранга эга эканлиги кўриниб турибди. Бундай экранли қурилмаларни компания бир неча марта чиқарган, аммо улардан ҳеч бири, iPhone SE’дан ташқари, «пушти тилларанг» тусда тақдим этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 21 мартда расман намойиш этилган iPhone SE 12 мегапикселли қўш вспишкали камера билан жиҳозланган, у 63 мегапикселгача бўлган панорамали тасвирни тушириш, шунингдек, 4К сифатидаги видеоларни олишга қодир. Apple қурилмада анча тезкорроқ Wi-Fi ва LTE бўлишини, батареяси эса iPhone 5S’дан кўра кўпроқ вақт ишлашини ваъда қилмоқда.
iPhone SE’нинг нархи 16 гигабайтли версия учун 399, 64 гигабайтлиси учун эса 499 долларни ташкил этади. Смартфон учун олдиндан буюртмалар 24 мартда очилади, савдолар эса 31 мартда бошланади.
Изоҳ (0)