Opera Software компанияси асосчиси ва собиқ раҳбари Йон фон Течнер ўзининг Vivaldi браузерини ишга туширади, деб ёзади «ТАСС». Течнер унга 6 миллион доллар сармоя киритди.
У 1995 йилда Opera Software асосчиларидан бири бўлган. Opera раҳбари лавозимини у 2010 йилдаёқ тарк этиб, бир йилга яқин маслаҳатчи сифатида ишлади, 2011 йилда эса компанияни ривожлантиришнинг янги йўналишига қарши бўлгани туфайли, уни бутунлай тарк этди.
Шундан сўнг Течнер янги браузерни ишлаб чиқиш билан шуғулланишга қарор қилди. Дастлаб Vivaldi Technologies устав капитали тахминан 500 минг долларни ташкил қилган бўлса, айни пайтгача Течнер маҳсулотни ишлаб чиқишга қарийб 6 миллион доллар сармоя киритди. Унинг аниқлик киритишича, компания бегона инвесторларга улуш сотишни режалаштирмаяпти.
Изоҳ (0)