Meizu компанияси ўзининг янги қурилмаси — металл корпус ва бақувват батареяга эга Meizu М3 Note смартфонини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Кутилганидек, смартфонга саккиз ядро MediaTek Helio P10 процессори ўрнатилди. Тезкор хотира ҳажмига қараб, смартфон икки хил версияда чиқарилади (2 Гб ва 3 Гб). Хотирани қўшимча равишда microSD ёрдамида 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин бўлади.
Батарея эса тахмин қилинганида анча сиғимлироқ бўлиб чиқди — 4100 мА/соат, бу 17 соат давомида видео кўриш учун етарлидир. Смартфон LTE’нинг барча частоталарини, шунингдек, VоLTE технологиясини «кўтара олади», бу автоном тарзда ишлаш вақтини анча кўпайтиради.
Дисплей ўлчами 5,5 дюймга тенг, асосий камера 13, олд камера эса 5 мегапикселлидир. Бармоқ изи сканери «Уйга» (Home) тугмасига ўрнатилган.
Смартфон кулранг, оқ ва тилларанг корпусларда тақдим этилади.
Изоҳ (0)