6 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Путин Ўзбекистоннинг 865 млн доллар қарзидан кечиш ҳақидаги битимни имзолади. Россия 2014 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг муддати ўтган 889,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзидан кечади.
2. Офшор можароси туфайли Исландия бош вазири истеъфо берди. Аввалроқ Рейкявикда парламент биноси яқинида бош вазир истеъфосини талаб қилиб, оммавий намойишлар уюштирилди.
3. Путин Алиев ва Саргсянни ўт очишни тўхтатишга чақирди. Президентлар «алоқаларни турли форматларда давом эттириш»га келишиб олди.
4. Шоҳруххон ва Асал Шодиева тўйдан олдинги фотосессияни ўтказгани тахмин қилинди. Хонанда Шоҳруххон Instagram’даги саҳифасига Асал билан тушган янги расмини жойлаштириб, уни «Жиддий кун билан!» дея изоҳлади.
5. «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасида Эрон клубини мағлуб этиб, «А» гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олди. «Пахтакор» эса Эронда «Тракторсози» меҳмони бўлмоқда.
Изоҳ (0)