31 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида XIV халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда. Унда, жумладан, «Машҳура» ўқув маркази ҳам қатнашмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда «Машҳура» ўқув марказида 30 дан ортиқ касб-ҳунарга йўналтирувчи ўқув курси ташкил этилган. Хусусан, ота-оналар ва ўқувчилар талабига биноан «супер келинчак» курси, оила психологияси, компьютерда либосларни моделлаштириш, йигитлар талабига биноан эркаклар стилисти курси очилган. Ўқув марказининг филиаллари республиканинг бир қатор шаҳарларида, жумладан, Чирчиқ, Ангрен, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қўқон, Наманган, Андижон, Қарши ва Урганчда фаолият юритмоқда.
Маълумот учун, «Машҳура» фирмаси – Ўзбекистон халқи ишончини қозонган ва ёшларга ҳаётда зарур бўлган ҳунарларни ўргатиш билан шуғулланувчи етакчи ўқув маркази.
Марказ ўз фаолиятини 1994 йилда 5 та ўқув курси бўйича ёшларга ҳунар ўргатишдан бошлаган. 2000 йилда курслар сони 11 тага етган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 22 тани ташкил этади. Фирма қошидаги филиалларда «Машҳура» ўқув курсларини тамомлаган, Ўзбекистонда ташкил этилган малака ошириш курсларида билимларини мустаҳкамлаган мутахассислар таълим беради.
Марказда ҳунар ўргатишдан ташқари, ўзбек аёлларининг маънавий камолотини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Кўплаб таниқли адиблар ва санъаткорлар билан учрашувлар, кўнгилли дам олишлар учун концертлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, «Машҳура» ўқув марказида эндиликда инновацион хона ҳам мавжуд бўлиб, у ерда интерактив тахталар ёрдамида дарс олиб борилмоқда.
Ўқув маркази фаолияти билан mashhura.uz сайти орқали яқиндан танишиш имконияти бор.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. «Машҳура-Зиё» НТМ хизмат кўрсатади