Хонанда Лола Йўлдошева «Даракчи» газетасининг «Онлайн-юлдуз» лойиҳасида меҳмон бўлиб, мухлисларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди. Саволлардан бири унинг хулқ-атвори фарзандларига қанчалик таъсири қилиши ҳақида бўлди, деб ёзади «Даракчи» газетаси.
— Очиқ-сочиқ кийимлар, гапларингиз, ўзингизни тутишингиз она сифатида болаларингизга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлайсизми?— Фарзандларим ҳар нарсада мендан ўрнак олиб келишяпти. Ҳатто бугун қизимнинг кийиниши, гап-сўзи ва ўзини тутишида ҳам ўз аксимни кўряпман. Бундан фақат хурсандман.
Изоҳ (0)