Аввал хабар берганимиздек, 2016 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Сенат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб ёзади ЎзА.
Қарорга мувофиқ, Хусанова Фатима Усмановна Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланди.
Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Изоҳ (0)