Тошкент шаҳрида 1 апрелдан шаҳар жамоат транспортида юриш ҳуқуқини берувчи ойлик йўл чипталари нархи ошди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабар беришларича, «A» сериясидаги (автобус ва трамвайда юриш ҳуқуқини беради) умумий ойлик йўл чиптаси нархи 120 минг сўм, фақат автобусда юриш ҳуқуқини берувчи «AV» сериясидаги ойлик йўл чиптаси нархи эса 96 минг сўм этиб белгиланган.
Ўқувчилар («O‘» серия), талабалар («T» серия), нафақахўрлар («N» серия) учун мўлжалланган, автобус ва трамвайда юриш ҳуқуқини берувчи ойлик йўл чипталарининг нархи 60 минг сўмдан этиб белгиланган. Мазкур йўл чипталари йўналишли такси ва метро учун амал қилмайди.
Аввалроқ Тошкент жамоат транспортида 1 апрелдан йўл ҳақи 20 фоизга қимматлашиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)