Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси АҚШ президенти Барак Обаманинг қизлари Наташа (қисқача Саша) ва Малияга дастхати туширилган футболкаларни совға қилди, деб хабар беради 101 Great Goals.
АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафтада Аргентинага ташрифи чоғида қизларига Месси билан учрашув ташкил қила олмаётганидан нолигани ҳақида хабар берилган эди. Ўз навбатида, аргентиналик 28 ёшли футболчи президентнинг у билан учрашув ташкил қила олмаганига ўз муносабатини билдирган эди.
Изоҳ (0)