Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) ўта оғир вазнда жаҳон чемпиони унвони учун Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги жанг ташкилотчилари австралиялик боксчи билан боғлиқ допинг можаросига алоқадорликларини инкор этди. Шунингдек, мазкур беллашув натижаси бекор қилинишини талаб этмоқда. Бу ҳақда «Аҳмад Промоушен» компанияси раҳбари Тимур Дугазаев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мазкур масала билан шуғулланаётган тегишли антидопинг ташкилотлари бор. Грознийда Брауннинг жамоаси учун зарур барча шароитлар яратиб берилганди. Биз австралиялик боксчининг менежерлари ва промоутерларига ҳурмат билан муносабатдамиз, бироқ допинг Браунга Чеченистонга тушиб қолгани ҳақида далиллар йўқ. Агар шундай бўлганда, беллашувдан кейиноқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров кўрсатмасига кўра реванш жангини ўтказиш юзасидан музокаралар ўтказилмаган бўларди. Брауннинг таҳлилларида тақиқланган препарат топилганини ҳисобга олиб, Грознийдаги жанг натижаси бекор қилиниши лозим», — дея таъкидлаган Дугазаев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лукас Браун допинг можароси борасида расмий баёнот бериб, «тақиқланган моддалар истеъмолига қарши эканлиги, бундай пасткашликка бормаслиги ва яқин орада барча масалага ойдинлик кириши»ни маълум қилганди.
Изоҳ (0)