Барселона метрополитени ходимлари 2 апрель, шанба, футбол бўйича Испания чемпионатининг 31-тури доирасида «Барселона» ва «Реал» ўртасида ўйин бўлиб ўтадиган кун навбатдаги иш ташлашни ўтказади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Метрополитен раҳбарияти ва ходимлар ўртасида янги жамоа келишуви тузилишини талаб этаётган касаба уюшмаси 31 март, пайшанба куни келгуси иш ташлашлар санасини белгилади: 2 апрель, шунингдек, шаҳарда таом фестивали ўтказиладиган 25—28 апрель.
2 апрелга мўлжалланган иш ташлаш ҳисоб бўйича иккинчиси бўлиб, олдингиси февраль охирида бўлиб ўтган ва Бутундунё мобил конгресси ўтказилган кунга тўғри келганди.
Изоҳ (0)