Ўзбекистонга ташриф доирасида, АҚШ меҳнат вазири ёрдамчиси Эрик Биль бошчилигидаги АҚШ меҳнат вазирлиги делегацияси 31 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Евротекс Глобал» тўқимачилик корхонасига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон меҳнат вазирлигининг Facebook‘даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Меҳмонлар корхона фаолияти, меҳнат учун яратилган шароитлар, кадрлар соҳасида ҳужжат айланмаси амалиёти билан танишди.
АҚШ меҳнат вазирлиги вакилларини корхонадаги иш графиги режими, хизмат вақтидан ташқари қўшимча ишлаш мавжуд ёки йўқлиги, меҳнат муҳофазаси билан боғлиқ саволлар қизиқтирди.
АҚШлик меҳмонлар корхонада малакали ходимлар ишлаши, компания замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлангани, меҳнат муҳофазаси ва хавфсиз шароитлар юқори даражада таъминланганини таъкидлади.
Изоҳ (0)