Туркия полицияси Россиянинг Сурияда уриб туширилган Су-24 самолёти учувчи Олег Пешков ўлдирилганлиги учун жавобгарликни зиммасига олган Альпарслан Челик қўлга олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Альпарслан Челик чиндан ҳам қўлга олинган ва айни пайтда ҳибсда сақланмоқда», — дея маълум қилган полициядаги манба.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ дўстлари билан Суриядан қайтганини нишонлаётган Челик Измирда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)