Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида қурилаётган кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ ҳодиса оқибатида 10 киши нобуд бўлгани билдирилганди.
Вайроналар остида яна 150 га яқин киши бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Қулаш чоғида кўприк остида бир неча автомобиль, рикша ва мотоцикллар бўлган.
Ҳозирда ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Вайроналарни бартараф этишга ҳарбийлар жалб этилган.
Изоҳ (0)