28 март куни Капитолийдаги отишмада полиция зобити яралангандан сўнг, Вашингтон хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Бу эса Украина президенти Пётр Порошенконинг чиқишларида қатнашувчиларнинг чекланишига олиб келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Порошенко 30 мартдан 3 апрелга қадар АҚШда расмий ташриф билан бўлади. Президент иштирокидаги форум 30 март куни кечқурун Капитолий тепалигидаги ташриф буюрувчилар марказида бўлиб ўтади.
Дастлаб Порошенконинг чиқиши давомида тингловчиларнинг бир қисми махсус таклифномалар билан залда бўлиши, қолганлари эса қўшимча аудиторияда уни монитор орқали кўриши мумкинлиги режалаштирилган эди.
«Ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ янги таҳдидлар туфайли биз қўшимча аудиторияда аввал режалаштирилган миқдордаги одамларни қабул қила олмаймиз. Чиқишларда фақат чиптага эга бўлганлар қатнашиши мумкин», — дейди форум ташкилотчиси Америка—Украина фонди вице-президенти Жон Кун.
Изоҳ (0)