Bek Air авиакомпаниясининг Қизилўрда—Остона йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган Fokker-100 туридаги ҳаво кемаси олд шассисиз авариявий қўнишни амалга оширди, дея хабар бермоқда TJournal. У ҳозирча номаълум сабабларга кўра, очилмай қолган.
Бортда 116 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Жабрланганлар йўқ.
Самолёт экипажини, авиаҳалокат олдини олгани учун, муассаса ва давлат мукофотларига тавсия этишади. Учувчилар сўзларига кўра, улар шунга ўхшаш вазиятларни мунтазам равишда тренажёрларда машқ қилади, ва бу сафар йўловчилар борт шассисиз қўнганини сезмай ҳам қолди.
Изоҳ (0)