Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодликка даъвогар сенатор Берни Сандерс собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни ортда қолдириб, Вашингтон ва Аляска штатларидаги кокусларда ғолиб чиқди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Вашингтонда Сандерс овозларнинг 72,1, Клинтон эса 27,7 фоизини тўплаган. Аляскада эса сенатор 78,7, Клинтон 21,3% овоз олди. Энди икки даъвогар Гавайи штатидаги кокусда ҳам беллашади.
Ҳозирга келиб, Клинтон жами 2383 делегатдан 1711 делегатнинг овозини йиғишга муваффақ бўлган. Сандерсда эса бу кўрсаткич 952 делегатни ташкил этмоқда. Демократик партиянинг июлда бўлиб ўтадиган съездида делегатлар томонидан АҚШ президентлигига ягона номзод сайланади.
Изоҳ (0)