Сурия армияси жангчилари ва халқ қўшинлари отрядлари Пальмира шаҳрини тўлиқ озод этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакилига таяниб.
«Қўшинларимиз шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатди ва ИШИД террорчиларининг чекинаётган гуруҳларини таъқиб қилмоқда», — дейилади хабарда.
Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакили айтишича, Сурия қўшинлари Пальмира шарқидаги ҳарбий аэродромни эгаллади. У ерда ИШИД гуруҳи террорчиларининг сўнгги таянчи жойлашган бўлган.
«Террорчиларнинг қолган гуруҳлари Ас-Сухна воҳасига қараб шарққа чекинмоқда. Қўшинлар душманни таъқиб этмоқда ва уларга талафот етказмоқда», — дея таъкидлади у.
Изоҳ (0)