Россиянинг Рязань шаҳридаги «Премьер» савдо марказига келган йигит учинчи қават баландлигидан қулаб тушиб, нобуд бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, десант қисмларида хизмат қилгани ва 19 ёшда эканлиги айтилаётган йигит эскалатор суянчиғида пастга тушмоқчи бўлган, аммо ўзини ўнглолмаган. Савдо маркази қўриқчиси уни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ бунга улгурмаган.
Гувоҳларнинг билдиришича, йигит маст бўлган.
Изоҳ (0)