• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Испаниядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба қизнинг яқинлари унинг хотирасини ёдга олди

    20 март куни Испаниянинг Таррагона провинциясида юз берган автоҳалокат турли мамлакатлардан келган 13 нафар талабанинг ҳаётига зомин бўлди. Улар орасида Австриянинг МОDUL университетида таҳсил олаётган самарқандлик Моҳина Абдусаидова ҳам бор эди, деб ёзади «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Моҳина Абдусаидовлар оиласидаги уч қиздан энг кичиги эди. Катта опаси Нью-Йорк университетларидан бирини битириб, ҳозирда Испанияда криминалистика соҳасида ишламоқда, ўртанча қиз Венада ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олмоқда. Оиладаги ўғил фарзанд ҳам Австриядаги гимназияда ўқимоқда.

    Моҳинанинг отаси Юсуф Абдусаидов қизи иштиёқ билан ўқиганини, ҳатто унга танбеҳ беришгачгина, дарс тайёрлаш вақтида танаффуслар қилиб турганини айтиб берди. У Самарқанддаги 35-мактабни битириб, Венага жўнаб кетган ва у ерда немис тилида ўрта таълимни тугаллаган. Сўнг таҳсил инглиз тилида олиб бориладиган МОDUL университетига ўқишга кирган.

    «Ушбу университет тўрт нафар энг яхши талабаларни алмашув дастури бўйича бошқа ОТМларга жўнатган. Моҳина Испанияни танлади, у ерда бир семестр давомида ўқиб келиши керак эди. Қисқа вақт ичида у ўзини шунчалик кўрсата олдики, гуруҳ ичидан икки кишини, жумладан уни ҳам Европарламентга жўнатиш учун танлаб олишган. Билишимча, талабалар депутатлар билан мулоқот қилиши, шу орқали уларнинг ва ОТМлардаги ўқув жараёнининг даражасини баҳолашлари керак эди», — деди Юсуф ака.

    20 март куни эрталаб Юсуф ака одатдагидек, интернетда дунё янгиликларини ўқиб ўтирганида, Испаниядаги автоҳалокатдан хабар топди. Ҳеч нарса ҳақида шубҳаланмаган ҳолда, Моҳинага қўнғироқ қилмоқчи бўлди. Унинг телефони жавоб бермади, бу бир неча марта такрорланди.

    Испания полициясига қўнғироқ қилиб, ҳеч қандай маълумотга эга бўла олмагач, Юсуф ака у ерга ўзи боришга қарор қилди. 20 март куниёқ, куннинг иккинчи ярмида йўлга отланди. Барселонага етиб келгач, полиция участкасига кириб, қизи ҳақида сўради. Полициячилар Арагон билан боғланди ва у учун машина юборишларини айтди. «Шундагина қандайдир нохушлик юз берганини сездим», — деди у.

    Ота 22 март куни Моҳинанинг жасадини олиб, ортга қайтди. «Ушбу машъум ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг ватанлари — 16 мамлакатдан Испанияга бир неча минг киши етиб келди. У ерда ҳатто Италия бош вазири ҳам бор эди, марҳумлар орасида ушбу мамлакатдан етти талаба бор эди», — деди Моҳинанинг отаси.

    «Катта қизим Моҳинанинг электрон почтасини очиб, у 19 март куни тонгда ўз резюмесини БМТ ва ЙХҲТга стажировка учун жўнатганини кўрди. Демак, у буни автобусга ўтиришдан сал аввалроқ амалга оширган. У яшашга шошарди. Мен ва рафиқам учун ҳаёт ушбу даҳшатли фожиадан олдинги ва ундан кейинги қисмларга бўлинди. Бизнинг уч фарзандимиз, невараларимиз бор, аммо…»

    Моҳинанинг 35-мактабда бирга ўқиган синфдоши Меҳрангиз Аҳрорқулова унинг дугонаси барча соҳада биринчи бўлишга интилгани, бироқ атрофдагилардан ажралишга ҳеч ҳам ҳаракат қилмаганлигини айтиб берди. «У синфимиздаги энг уятчан қиз эди. Унинг асосий ва ягона мақсади ўқиш эди, у тил ўрганишни яхши кўрарди. Мактабда биз инглиз тилини ўрганардик, олтинчи синфдан бошлаб Моҳина немис тили билан қўшимча шуғуллана бошлади», — деди у.

    Моҳинанинг катта опаси у жуда кўп дарс қилгани, ўқигани ҳақида гапириб берди. «Унинг ўқиш ташқари қизиқишлари ҳам кўп эди. Орзулари катта эди. У БМТ, ЙХҲТ ёки МАГАТЭда стажировка ўтамоқчи эди. Шекспирни асл тилда мутолаа қиларди. У ўқиган сўнгги китоб — Пауло Коэльонинг ‘Алкимёгар’и эди», — дея қайд этди опаси.

    Ўз муваффақиятлари билан талабалар ва ўқитувчилар ҳурматини қозонган ўзбекистонлик талаба Моҳина хотирасига МОDUL университети тепасида мотам байроғи кўтарилди.

    28.03.2016, 11:38   Изоҳ (0)   43310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кичик бизнес экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг устав капитали оширилади

    28.03.2016, 11:23

    2015 йилда хўжалик судларига электрон шаклда 58 мингта мурожаат келиб тушган

    28.03.2016, 08:49

    Тошкентда дипломатлар ўртасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди (фото)

    27.03.2016, 17:29

    Февраль ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги ўсди

    27.03.2016, 17:16

    Венгрия ўзбекистонлик талабалар учун 30 та стипендия дастурини ажратмоқчи

    27.03.2016, 15:21

    Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди

    27.03.2016, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.