Сирдарё вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосари Исматуллаев Шерзод Шухратуллаевич тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шерзод Исматуллаев 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган ва ўшандан буён «Ўзбекистон темир йўллари» тизимида ишлаб келган.
Бу лавозимга тайинлангунига қадар у 2014—2016 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош менежери – бош муҳандиси; 2009—2014 йилларда эса «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)