Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўртасида Тошкентда XII шахмат мусобақаси бўлиб ўтди, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.
У республика Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати томонидан ташкил қилинди ва Шахматга ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида ўтказилди.
Мусобақада қатнашиш учун Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Латвия, АҚШ, Туркманистон элчихоналари, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа дипломатик миссия ва халқаро ташкилотларнинг бир қатор жамоалари ариза берди.
Изоҳ (0)