Хитойнинг янги Meizu Pro 6 флагман смартфонининг илк «жонли» суратларини Nowhereelse манбаси эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Инсайдерлар таъкидлашича, ишлаб чиқувчилар Samsung Exynos 8890 процессори ва 2К сифатли экрандан воз кечган. Бунинг ўрнига, гаджет ўн ядроли MediaTek Helio X25 чипига эга бўлади.
5,5 дюймли экран неча пикселли бўлиши айтилмаяпти, аммо у экранга берилган босим кучини аниқлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши маълум. Смартфон 21 ва 5 мегапикселли камералар, 3500 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади.
Манбалар, шунингдек, Meizu янги флагманнинг икки хил модификациясини чиқаришини қайд этмоқда. Кичигига 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира, каттасига эса тегишли равишда 6 Гб ва 128 Гб хотира ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Meizu Pro 6’нинг фотосуратларини iPhone 7’га тегишли деб янглишишган эди.
Изоҳ (0)