Тошкентда Samsung Galaxy S7 смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Янги смартфон 5,1 дюймли 2560×1440 пикселли Super AMOLED-дисплей, саккиз ядро Exynos 8890 ёки Snapdragon 820 (минтақага қараб), 4 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор, 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.
У Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.
Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Galaxy S7’ни 4 290 000 сўмга сотиб олиш мумкин.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)