Яқинда 10 йиллигини нишонлаган Twitter микроблоглар тармоғи ходимлари фойдаланувчиларга фотосуратларга турли тасвирлар қўшиб, таҳрир этиш, шунингдек, улар билан алмашиш имконини берувчи янги функцияни яратмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Янги хизмат Stickers номини олиши кутилмоқда. Унинг ёрдамида суратни фойдаланувчиларга таклиф этиладиган рўйхатдаги элементлар, масалан, «юракча» ёки «кулгили қиёфалар» билан тўлдириш мумкин. Шу тариқа, қайта ишланган суратлар тармоқда жойлаштирилиши ва ушбу суратни бошқа кишилар қандай таҳрир этганини ҳам кўриш мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)