Россия президенти Владимир Путин Россияда бизнес ривожланишининг асосий иттифоқчиси ҳисобланади. Бундай фикрни миллиардер Алишер Усмонов «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
Интервью 24 март, пайшанба куни Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) съездидан сўнг бўлиб ўтди. Путин дастлаб съездда қатнашди, сўнг РСТИ бошқарув бюроси аъзолари билан ёпиқ учрашув ўтказди.
«Путин ва иттифоқ учрашуви икки хил шаклда бўлди: дастлаб президент саломлашди ва анча конструктив мулоқотга киришди, сўнгра ёпиқ сессия бўлди, шундан келиб чиқиб, президент Путин ўзининг мамлакатдаги бизнес тараққиётининг асосий иттифоқдоши сифатидаги ролини тасдиқлади», — деди Усмонов.
«Хорижий шериклар томонидан яратилган ташқи шароитлар ва дунё бозорларида юзага келаётган вазият ҳукуматнинг бизнес соҳасидаги манёврларини қийинлаштириб қўйди, аммо ҳозир барчаси ўз изига тушмоқда, ушбу жараённи тезлаштирувчи эса Путиндир», — дея аниқлик киритди бизнесмен.
Изоҳ (0)