Россия президенти Владимир Путин АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашуви чоғида Сурия масаласида амалга оширилган ишларда АҚШ ва Барак Обаманинг ҳиссасини эътироф этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз Сурия йўналишида эришган муваффақиятларимиз Қўшма Штатлар олий сиёсий раҳбарияти, президент Барак Обама тутган йўл туфайлигина қўлга киритилганини яхши тушунамиз», — дея таъкидлаган Путин.
Керри Владимир Путинга Ростов-Донда Boeing самолёти қулаши муносабати билан АҚШ президенти ва халқи номидан ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)