Зимбабведаги ҳарбий ўқув машғулотлари чоғида отилган зенит ўқи ўз траекториясидан чиқиб кетди ва 7 километр узоқликдаги мактабга бориб тушди. Натижада бир ўқувчи ҳалок бўлди, иккинчиси оғир яраланди, деб ёзади «ТАСС».
Фожиа мамлакат пойтахти Хараредан 60 км масофадаги Дарвендаль шаҳрида, таътил олдидан дарсларнинг сўнгги кунида содир бўлди.
«Жанговар ўқ ўз траекториясидан оғиб, 7 километргача учиб борди ва болаларга зарба берди», — деди армия вакили. Унинг сўзларига кўра, Зимбабве махсус топшириқли бўлинмаларига кирувчи Инкомо парашют баталёни базасида ўқув машқлари олиб борилаётган бўлган.
Изоҳ (0)