Россия қуролли кучларининг Суриядаги махсус операциясида иштирок этаётган зобит Пальмира шаҳри харобалари яқинида авиазарбалар учун нишон олиш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россиянинг Хмеймим базаси вакилининг сўзларига қараганда, зобит Хомс вилоятидаги Тадмор аҳоли яшаш пункти яқинида ИШИД позицияларига самолётлардан зарба бериш учун мўлжал олиш бўйича топшириқни бажараётган эди. У бир ҳафта мобайнида Пальмира атрофида туриб, жангариларнинг объектларини топиш ҳамда уларнинг координаталарини аниқлаш билан шуғулланган.
Номи келтирилмаган ҳарбий хизматчи террорчилар томонидан қуршовга олинган ва отишмада ҳалок бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)