Футбол бўйича 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг Жанубий Америка минтақасидаги саралаш турнирида 5-турнинг 4 та ўйини ўз якунига етди.
Мундиалнинг амалдаги финалчиси Аргентина терма жамоаси Копа Американинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Чилига сафар этиб, иродали ғалабага эришди. Ҳисобда ортда бораётган Лионель Месси ватандошлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уриб, очколар сонини 8 тага етказиб олди.
Саралаш турнирининг 4-тур якунларига кўра юз фоизлик натижа қайд этиб турган Эквадор биринчи бор очко йўқотди. Кито шаҳрида Парагвайни қабул қилган Эквадор ҳакам томонидан конпенсация учун қўшиб берилган дақиқалардагина мағлубиятдан қутулиб қолди.
13 очкога эга Эквадор турнир жадвалини бошқариб турибди. Уругвай ҳисобида 9, Парагвай ва Аргентинада 8 тадан очко бор. Бир йўла уч терма жамоа — Бразилия, Чили ҳамда Колумбия 7 очкодан тўплаган.
Бугун, 25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси турнинг сўнгги ўйини доирасида Бразилия ва Уругвай терма жамоалари ўзаро майдонга тушади.
ЖЧ—2018 саралаш. Жанубий Америка 5-тур беллашувлари 25 март, пайшанба
Изоҳ (0)