Никарагуада Зика безгаги билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Марказий Америка республикаси ҳукуматининг расмий вакили Росарио Мурильонинг маълум қилишича, вирусни юқтириб олганлар сони 126 кишига етган. Улардан 12 нафари ҳомиладор аёлдир. Беморларда оғир асоратлар юзага келганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
«Биз касалликни ташувчи чивинлар кўпаядиган ҳудудларини йўқ қилмоқдамиз, оилалар билан суҳбатлашмоқдамиз. Биз бу курашни давом эттиришимиз лозим», — деб таъкидлади Мурильо.
Изоҳ (0)