АҚШ ва Куба етакчилари Барак Обама ҳамда Рауль Кастронинг Гаванадаги учрашуви бироз ноқулай якунланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Расмий хайрлашув чоғида Обама одати бўйича Кастрони елкасига қоқиб қўймоқчи бўлди, аммо у АҚШ президентининг қўлидан ушлаб, бир неча сония ҳавода тутиб турди. Раҳнамо сиймоси ўрнига Обама қўлга олинган жиноятчи ҳолига тушди ва иккинчи қўлини журналистларга силкитди.
Экспертлар Обаманинг Кубага ташрифи мақсадларидан бири Гавана билан ҳамкорлик тарафдори бўлган Демократик партияни президентлик пойгасида қўллаб-қувватлаш бўлгани билдирилмоқда. Ўз муддатини якунлаётган Обама бу вазифани қойилмақом уддалай олмаган кўринади.
https://youtu.be/4aNjpBdTuw0
Изоҳ (0)