Хонандалар Ойбек ва Нигора фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда улар, «7х7» газетаси хабарига кўра, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жамоатчиликка маълум қилган.
«Бу сир очилишига мухлисларнинг: ‘Ойбек тадбирларда нега ёлғиз иштирок этмоқда?’, деган саволлари сабаб бўлди. Нигора бунга ойдинлик киритиши учун оилавий сирини очишга мажбур бўлди», — дейилади газета хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи 2015 йил 21 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)